Главная Добавить в избранное Контакты Карта сайта Отправить другу
Версия для слабовидящих
   
Объявление о проведении ОСА АО "Шохруд"

       «Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот умумий йиғилиши 2018 йил 23 май куни соат 11.00 да Бухоро шахар, Б.Нақшбанд кўчаси, 195 уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтқазилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.

    Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантирилган реестрга асосан тузилади.

                                         Йиғилиш кун тартиби:

I. «Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
II. «Shohrud» акциядорлик жамиятиининг 2017 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
III. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Осиё-аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудиторининг ҳисоботини эшитиш;
IV. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш;
V. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
VI. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва  тақсимлаш;
VII. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;
VIII. «Shohrud» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият  Кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;
IX. «Shohrud» акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
X. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;
XI. «Shohrud»  акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорларини белгилаш; 
XII. «Shohrud» акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорларини белгилаш;
XIII. «Shohrud» акциядорлик жамияти бошқарув органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
XIV. «Shohrud» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;
XV. «Shohrud» акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;
XVI. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг бошқарув органини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш мехнат шартномасини тасдиқлаш;
XVII. «Shohrud» акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;
XVIII. «Shohrud» акциядорлик жамиятида аудиторлик текширувини ўтқазиш, 2018 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
XIX. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш;
XX. «Shohrud» акциядорлик жамиятга қарашли “Янгибозор шароб ширкати” Пешкў тумани маркази ҳудудда кўп қавватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини инобатга олиб, мазкур шароб ширкатнинг бино-иншоотларни бузиб, ҳудуддаги ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига бериш тўғрисида.
 
Акциядорлар реестрини ёпиш тугрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил 02 майдаги мажлис қарори.
 
        Акциядорлардан йиғилишга фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан маълумот, материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.

Мурожаат учун телефон: 0 (365) 225-06-77

Жамият Кузатув кенгаши 
«назад
Сертификаты
Медали и награды
Новости

Всенародный хашар в честь празднования Навруз

Подведение итогов деятельности за 2016 год

Все статьи
Объявления

"Шохруд" АЖ акциядорлари Д И Қ Қ А Т И Г А!

Устав

Все статьи