Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорлари

Д И Қ Қ А Т И ГА!
 

«Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2019 йил якунлари бўйича ҳисобот умумий йиғилиши 2020 йил 8 апрел куни соат 10.00 да Бухоро шахар, Б.Нақшбанд кўчаси, 195 уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтқазилади.

Жамият акциядорларни рўйхатга олиш соат 09.00 да бошланади.
 

Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантириладиган акциядорлар реестрга асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:
 

1.«Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини сайлаш;

2.«Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органининг ҳисоботини тасдиқлаш;

4. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича ташқи аудиторининг ҳисоботини тасдиқлаш;

5. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;

6. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

7. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тасдиқлаш ва тақсимлаш;

8. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

9. «Shohrud» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

10. «Shohrud» акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг 2019 йил якуни бўйича жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

11. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

12. «Shohrud» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

13. «Shohrud» акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

14. «Shohrud» акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;

15. «Shohrud» акциядорлик жамияти бошқарув раисини сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш мехнат шартномасини тасдиқлаш;

16. «Shohrud» акциядорлик жамиятида аудиторлик текширувини ўтқазиш, 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

17. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш;

18. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш;

19. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг янги ташкилий-тузилмасини тасдиқлаш;

20. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг янги тахрирдаги штат бирликларини тасдиқлаш ва ишчи-ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари қайта кўриб чиқиш тўғрисида;

21. «Shohrud» акциядорлик жамиятига қарашли ишлаб чиқаришда фойдаланилмасдан келинаётган, таъмирталаб ҳолатга келган бино-иншоотлар ва асосий воситаларни сотиш ёки ҳисобдан чиқариш тўғрисида.
 

Акциядорлар реестрини ёпиш туғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2020 йил 16 мартдаги навбатдаги мажлис қарори.

Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.

Мурожаат учун телефон: 0 (365) 225-06-77

Жамият Кузатув кенгаши
 

«Шохруд»

акциядорлик жамияти акциядорларнинг “27” июндагидаги умумий йиғилиш баённомасига

1-сонли илова

“Шохруд” акциядорлик жамияти томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига

қабул қилганлиги тўғрисида

ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ
 

“Шохруд” акциядорлик жамияти шуни маълум қиладики, акциядорлар умумий йиғилишининг “27”июн 2016 йилдаги №1 қарори билан жамият томонидан “01”октябр 2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг “31”декабр 2015йил № 9 баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.