«Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорлари
Д И Қ Қ А Т И ГА!

«Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2020 йил якунлари бўйича ҳисобот умумий йиғилиши 2021 йил 23 июн куни соат 10.00 да Бухоро шахар, Б.Нақшбанд кўчаси, 195 уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтқазилади. Жамият акциядорларни рўйхатга олиш соат 09.00 да бошланади.

Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантириладиган акциядорлар реестрга асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:
1.«Shohrud» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил якунлари бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
2. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
3. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Осиё-аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудиторининг ҳисоботини эшитиш;
4. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш;
5. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
6. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш;
7. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;
8. «Shohrud» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
9. «Shohrud» акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
10. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;
11. «Shohrud» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;
12. «Shohrud» акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;
13. «Shohrud» акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;
14.«Shohrud» акциядорлик жамияти бошқарув раисини билан тузиладиган ишга ёллаш мехнат шартномасини узайтириш тўғрисида;
15. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг 2021 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
16. «Shohrud» акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш;
17. «Shohrud» акциядорлик жамиятига Шофиркон туманининг Жилвон массивидан янгидан токзорлар ташкил этиш учун ажратилган ер майдоннинг бир қисмини туман ҳокимлиги заҳирасига ўтқазиш тўғрисида.

Акциядорлар реестрини ёпиш туғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2021 йил 28 майдаги навбатдаги мажлис қарори.

Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.

Мурожаат учун телефон: 0 (365) 225-06-77
Жамият Кузатув кенгаши