Объявление об очередном собрании акционеров общества.

“Shohrud” акциядорлик жамиятининг 2025 молиявий-хўжалик йили якуни бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши 2026 йил 25 апрел куни соат 15.00 да корхонанинг мажлислар залида ўтқазилади.

            Йиғилишга иштирок этувчи акциядорларни рўйхатга олиш 2026 йил 25 апрел куни соат 14.00 да бошланади ва «Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан шакллантирилган реестр асосида тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Shohrud”  акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. “Shohrud” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2025 йил якунлари бўйича  йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3. “Shohrud” акиядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;

          4. “Shohrud”  акциядорлик жамиятининг 2025 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органининг ҳисоботини тасдиқлаш;

          5. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг 2025 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг “Мустақил аудиторлик хулоса”сини тасдиқлаш;

          6. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг 2025 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

         7. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

          8. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг 2026 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

          9. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг 2026 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

        10. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг экспорт салоҳиятини ошириш, айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида хизмат кўрсатувчи банкдан узоқ ва қисқа муддатликредитларни олишга рухсат бериш тўғрисида.

          11. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамияти шаклида қайта ташкил этиш;

          12. “Shohrud” акциядорлик жамиятининг қайта ташкил этишни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.

Акциядорлар реестрини ёпиш туғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2026 йил 31 мартдаги навбатдаги мажлис қарори.

Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон/мобл.:(90) 711 07 45

Жамият Кузатув кенгаши